Ўзбекистонда биринчи ихчам тўйни навоийлик тадбиркор бошлаб берди

0
252
марта кўрилган.

Одатда имконияти етадиган, йиғиб-терганини тўй баҳона сарфлайдиган юртдошларимизга қараб, “Пули борда бемалол ишлатади”, деб қўямиз. Аммо топган-тутганимизни беҳуда сарфлаш аллақачон жонимизга теккан. Фақат буни ўз ҳаёти мисолида ўрнак қилиб кўрсатаётганлар етишмаётган эди, холос, дея хабар берилади uza.uz сайтида

Навоий вилоятидан тадбиркор Нуриддин Ҳабибов тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди. Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди. Қизилтепа туманидаги “XXI аср” номли тўйхонада ихчам ва файзли ўтган тўй Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутган тўйларнинг бири бўлди. 

Тадбиркор юртдошимиз тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатган эди. Байрам тадбири давомида ўқувчиларга ўқув қуроллари, байрам совғалари ҳам улашилган. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари ўз тенгдошларига ўрнак бўлган келин-куёвларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.