Ўзбекистонда Россия ҳамкорлигида ўқув-симуляцияси тизими ривожланади

0
151
марта кўрилган.

Халқаро форум доирасида Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва республикамиздаги олий таълим муассасалари ўртасида малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўплаб шартномалар имзоланмоқда. 

“Россия тиббиётида симуляция ўқитиш жамияти” бутун Россия жамоат ташкилоти аъзоси Чиндиязов Александр Юрьевич ўз ташкилоти ва ҳамкорлик лойиҳаларининг келажакдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. 

֪– Бизнинг ташкилотимиз тиббий таълим ва амалий тиббий хизматда симуляция технологияларини татбиқ этишда кўникмалар ва қобилиятларини ишга солиш, сертификатлаш, беморлар учун хавфсиз тиббий ускуналар технологияларини тадқиқ этиш ва синовдан ўтказиш учун ёрдам беради, –дейди А. Юрьевич. – Симуляциялар соҳаси ҳозирда жуда оммалашмоқда. Биз ёш кадрларга малакали шифокор бўлишлари ва тажрибаларини ошириш учун синовларни одамлар ёки ҳайвонларда эмас, балки роботлар устида олиб боришларини ўргатамиз. 

Бу эса ёш шифокорларга тўғри ташхис қўйиш ва беморларни сифатли даволашлари учун катта ёрдам беради. 

Сўнгги 2-3 йилда Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз тобора кучаймоқда. 

Хусусан, Тошкент педиатрия тиббиёт институт билан ҳамкорликда пойтахтингизда симуляция марказини қуриш устида музокаралар олиб бормоқдамиз. 

Ушбу марказ жаҳон ва Россия тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда қурилади. Ўзбекистон ва Россиянинг ўқитиш тизими деярли бир хил бўлганлиги сабабли ўзаро бир биримизни тушунишимиз осон бўлади. Шунингдек, мамлакатингизда мазкур соҳа бўйича марказлар барча тиббиёт иниститутларида мавжуд бўлади. 

Таълим сифатини оширишда симуляцион ўқитишнинг қайтариш ва кўп маротаба кузатиш, имитацион ва виртуал тренинг сингари қатор устувор йўналишлари марказ фаолиятига тўлиқ татбиқ этилади. 

Ҳозирда бир қатор ўзбек шифокорлари бизнинг ташкилотда тажриба оширишмоқда. Бу эса тез орада икки мамлакат ҳамкорлигида тиббиёт симуляцияси соҳаси жадал ривожланишига сабаб бўлади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.