Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда санъат ва маданиятнинг ўрни

0
275
марта кўрилган.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ташаббуси билан Республика Ёшлар туризм агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда санъат ва маданиятнинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Билимли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган тадбир қизиқарли кечди, қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Ёшлар томонидан мавзуга оид кўплаб фикр-малоҳазалар билдирилди.

Семинардан кейин соғлом турмуш тарзига ундовчи мусобақа ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани олий таълим муассасалари ўртасида “Ёшлар кубоги” футбол мусобақаси ўтказилди.

Мазкур кубогда фахрли биринчи ўринни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Чемпион” жамоаси, иккинчи ўринни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Дипломат” жамоаси, учинчи ўринни Мирзо Улуғбек тумани “Ёшлар иттифоқи” жамоаси эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги  Матбуот котиби

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.