Ўзбекистондан 22 та номзод хорижий олий таълим муассасасига ўқишга юборилади 

0
149
марта кўрилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистондан 22 та номзод хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий-таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ, магистратура ҳамда докторантурада ўқишга юборилади.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Хорижга жўнатилиши режалаштирилаётган номзодларга инглиз тилини ўргатиш ўқув курслари ташкил этилиб, унда  1200 нафар тингловчи  қамраб олинади. Уч ойлик курс якунида дарсларни муваффақиятли ўзлаштирган педагог кадрларга 2020 йилда “Эл-юрт умиди” жамғарма стипендиати бўлиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.