Ўзбекистонлик араб тили ўқитувчилари Уммонда малака ошириш дастурида иштирок этишди

0
22
марта кўрилган.

МУСКАТ, 31 январь. Мамлакатимиздаги бир қатор олий таълим муассасалари ўқитувчилари Уммоннинг Мана шаҳрида малака ошириш курсларида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Курс дастури давомида ўқитиш усуллари билан танишишди. Дастур ўқув лойиҳаларини амалга ошириш ва имтиҳонларга тайёргарлик ва уни ўтказишни ўз ичига олган. Ўқитувчилар Султон Кобус институтида дарсларда қатнашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Курсни якунлаш маросимида ўзбек арабшунослари 10 дан ортиқ давлатдан келган ушбу университет талабаларини ўзбек маданияти билан таништирдилар. Улар ўзбек халқининг анъана ва қадриятларига бағишланган тақдимотни тақдим этдилар.

Институт директори Усмон ас-Саъдий  малака ошириш ва тажриба алмашиш курсининг ўзбекистонлик иштирокчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик ўқитувчилар ўзларининг ўткир ақли, заковати, билимга ташналиги, одоб-ахлоқи билан бошқа тингловчилардан ажралиб турарди. Ўқитиш усулларининг кўп жиҳатларини ўзлаштириб, ўзлари ҳам тажриба алмашиш мақсадида кўплаб амалий ва қизиқарли таклифлар  билдиришди.

Хорижлик меҳмонлар ҳам Ўзбекистон вакиллари фаолиятини юқори баҳолаладилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.