Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

0
116
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 32,65 млн кишини ташкил этиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7%га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди, деб ёзади kun.uz сайтида.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16,53 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16,12 млн кишини (49,4%) ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3,71 млн кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3,62 млн кишини (11,1%), Қашқадарё вилоятида 3,14 млн кишини (9,6%), Андижон вилоятида 3,01 млн кишини (9,2%) ташкил этди.

2018 йил 1 январь ҳолатига аҳолиси сони 3 млн кишидан ошган ҳудудлар сони 4 тани ташкил этди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.