Озодбек Назарбеков “Мендирман Жалолиддин” сериали ижодкорлари билан учрашди

1
54
марта кўрилган.

Ўзбекистон билан Туркияни муштарак тил ва тарих, ўхшаш маданият ва анъаналарга асосланган яқин дўстлик ва қардошлик муносабатлари бирлаштириб туради. Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олгани ҳам ана шу қардошликнинг юксак ифодаси бўлган эди.

2017 йил октябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга илк давлат ташрифи чоғида мамлакатларимиз ҳамкорлигини стратегик шериклик даражасига кўтарадиган Қўшма баёнот имзоланди.

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинган эди. Бу эса барча соҳалар каби санъат ва маданият йўналишида биргаликдаги лойиҳалар амалга оширилаётганида ҳам ўз аксини топмоқда.

“Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалини бугун нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар вакиллари интиқлик билан кутмоқда. Ҳозирда фильмнинг монтаж жараёнлари якунланмоқда. Маданият вазири Туркияга сафари чоғида кино ижодкорлар билан суҳбатлашиб, жарёнларни кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, тасвирга олиш жараёнлари учун 50 гектар ер майдонида павилион ўрнатилган бўлиб фильмда иштирок этиш учун мингдан ортиқ ижодкор жалб этилган. Бугунги кунда асосий ролларни маҳорат билан ижро этаётган актёрларимиз от миниш ва қиличбозлик бўйича махсус тайёргарликдан ўтишди. Шу билан бирга турк тилини мукаммал ўрганиб, тарих фани бўйича ҳам билимларини бойитишди. Фильмнинг асосий қаҳрамонлари Султон Жалолиддин Мангуберди, Султон Аловуддин, Темур Малик, Туркон хотун, Чингизхон ва унинг болалари образлари устида мукаммал ишланди. Ҳар бир актёрга ўша давр руҳиятига мос равишдаги либослар тикилди.

Дунё миқиёсидаги катта лойиҳага қўл урганимни чуқур ҳис қиляпман,- дейди Меҳмет Бўздағ.

– Лойиҳани амалга ошириш осон эмас. Жуда катта тайёргарлик ва маҳорат керак. Аммо мен Жалолиддин тарихини яхши билар эдим. Бироқ фақат менинг билимим етарли эмас, жамоа, сценарий муаллифи, либослар дизейнери, тасвирчи, режиссёрлар ҳам хабардор бўлиши муҳим эди. Шу сабабли ҳам суратга олиш ишларидан аввал ижодкорларнинг барчасини Мангуберди тарихини чуқур ўрганишга ундадим. Менга ўзбек актёрларининг маҳоратига қандай баҳо берасиз деб кўп бора саволлар йўллашди. Шуни айта оламанки, улар энди дунё миқиёсидаги фильмларда ҳам рол ўйнашга тайёр. Шахсан ўзим кейинги фильмларимга ҳам айнан ўзбек актерларини жалб этмоқчиман, чунки режалаштираётган сериалимиз Мирзо Улуғбек ҳақида бўлади- деди Бўздағ.

Эслатиб ўтамиз Маданият вазирлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган “Мендирман Жалолиддин” сериали Ўзбекистон томонидан “Best organiser” МЧЖ ва Туркиянинг “Bozdag‘ film” кинокомпанияси ўртасида тузилган шартномага биноан “Orient Finans Bank” тижорат банки ҳомийлиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур сериалга 7 миллион АҚШ доллари маблағ сарфланмоқда.

Октябрь ойининг иккинчи ярмида “Bozdag‘ film” кинокомпанияси раҳбари Меҳмет Бўздағнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган. “Мендирман Жалолиддин” сериали 2021 йилнинг январь ойида катта экранларга чиқарилиши кўзда тутилган.

Манбаа madaniyat. uz

Ёйиш

1 мулоҳаза

  1. Икки мамлакат байроғи остида олинаётган ушбу фильм қардош халқларнинг дўстлиги, эзгу ҳамкорлиги рамзи бўлиб, жаҳон саҳналарига кириб боради, дея ишонамиз.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.