Паралимпиячиларимиз Пара-Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишмоқда

0
261
марта кўрилган.

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида 7 нафар ҳамюртларимиз енгил атлетиканинг турли хил баҳсларида иштирок этиб, 6 та олтин ва 1та кумуш медалларига эга чиқишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

 Шунингдек, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича беллашувларда терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси ғолибликни қўлга киритдилар. Жумладан, пауэрлифтинг бўйича Шаҳзода Мамадалиева 45кг. вазн тоифасида 60 кг. тош кўтариб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, сузиш бўйича Муҳаммад Абдураимов 100 метрга батерфлай усулида сузишда 1:02.20, Акбар Янгибоев эса ҳудди шу масофага чалқанча усулида 1:12.86 натижаси билан олтин медалларга сазовор бўлишди. Ҳозирда Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси спортчилари 9 та олтин ва 1та кумуш, жами 10 та медални қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа эртага, 14 декабрь куни якунланади.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.