Париж шаҳрида ўтаётган Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларида вазни 100 килограммдан ортиқ бўлган полвонлар ўртасида бронза медали учун беллашув ўтказилди.
Ушбу вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Алишер Юсупов бронза медали учун ўтган беллашувда япониялик Татсуру Саито билан рақобатлашди ва ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига бронза медалини келтирди.
Шу тариқа, “Париж-2024” Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони учтага етди. 1 олтин ва 2 бронза медаль.
Париж шаҳрида ўтаётган бу галги Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича беллашувлари ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Бугун, 3 август куни ушбу мусобақаларнинг микст йўналишидаги беллашувлар бошланди.
Микст йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини нимчорак финалдан бошлади. Унда полвонларимиз Канада термаси билан рақобатлашди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда чорак финалга чиқди.
Бироздан сўнг чорак финалда Ўзбекистон ва Италия терма жамоалари ўзаро куч синашади.
GUJUM.UZ