Париж шаҳрида 16 кун мобайнида ўтказилган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари якунланди

0
33
марта кўрилган.

Францияда якунланаётган Олимпия ўйинларида эркин кураш бўйича вазни 74 килограммгача бўлган полвонимиз Разамбек Жамалов олтин медални қўлга киритди.

Разамбек мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида япониялик Даити Такатани билан рақобатлашди. Полвонимиз муддатидан олдин зафар қучди ва Олимпия ўйинлари ғолибига айланди.  Мазкур натижадан сўнг медалларимиз 6 та олтин 1 кумуш, 3 та бронзага етди

Бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, Осиё ўйинлари ғолиби, қитъа ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилди. 57 килограммгача вазн тоифасидаги сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида А.Халоков қирғизистонлик Мунарбек Сеитбек Улуу билан рақобатлашди ҳамда ғалаба қозонди. Абдумалик Халоков ўзининг биринчи Олимпия ўйинларидаги олтин медалини қўлга киритди. Шу билан Олимпия ўйинларида медалларимиз сони 7 та олтин, 1 кумуш, 3 та бронзага етди.

Светлана Осипова кумуш медалини қўлга киритди. Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича аёллар ўртасидаги 67 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ҳамюртимиз кумуш медалга сазовор бўлди.

Баҳодир Жалолов Олимп чўққисини иккинчи бор забт этди. 92 килограммдан ортиқ бўлган чарм қўлқоп усталари орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган боксчимиз сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида испаниялик Айюб Гадфага қарши рақобатлашиб ғалаба эришди..  

 Б.Жалолов фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинларининг ғолиби бўлди. Бунга қадар, Олимпиадада ҳамюртларимиздан Ҳасанбой Дўсматов (бокс) ва Улуғбек Рашитов (таэквондо WT) айнан шундай муваффақиятга эришган эди.  

Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини якунлаб, тарихий натижага эришди. Ўйинларнинг охирги кунида боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Ҳалоков, эркин курашчи Разамбек Жамалов олтин, таэквондочимиз Светлана Осипова ва оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев кумуш медалларни қўлга киритди.  Президент Шавкат Мирзиёев улар билан ҳамда 9 август куни бронза медалига сазовор бўлган эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари бутун халқимиз номидан чемпион ва совриндорларни самимий табриклаб, мураккаб курашларда кўрсатган юксак маҳорати ва матонати учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига эл-юртга муносиб шундай ўғил-қизларни тарбиялагани учун раҳмат айтди.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси эса ўзбек спортининг шонли тарихида янги зарварақ яратди.  5 та олтин медаль билан Олимпия ўйинларида умумжамоада ҳисобида 1 ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни 3 та олтин ва 2 та кумушга эга Хитой банд этган бўлса, Хитой Тайпейи жамоаси 1 та олтин, 2 та бронза медали билан 3-ўриндан жой олди. 13 та мамлакат миллий терма жамоалари 1 тадан бронза медалига эга чиқди.

Франция пойтахти Париж шаҳрида 16 кун мобайнида ўтказилган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари якунланди.

Дунёнинг 206 мамлакатининг энг кучли спортчилари иштирокида ўтган муросасиз ва шиддатли беллашувлар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон делегацияси  8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритиб, Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларини таъминлашди.

Таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов “Париж-2024” ёпилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдори вазифасини бажарди..

Бугун кечки пайти ўтказилаётган «Париж-2024» ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида ёзги Олимпия ўйинларининг байроғи «Лос-Анжелес-2028» ташкилий қўмитасига топширилиш жараёни ҳам бу йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.  Уни  Лос-Анжелес мэри  мадҳия садолари остида қабул қилиб олди. Ундан  олтмишни қоралаган  машҳур актер Томм Крусс қабул қилиб олди.  Гўзал мусиқа садолари остида  кўтариб югириб кетди. Байроқ қўлдан қўлга ўтиб ҳилпиради.    Янги Ўзбекистонимизга, бунёдкор  Ўзбекистонимизга ҳам   ана шундай байроқни олиб келиш насиб қилсин, дея тилаклар билдириб қоламиз.

Ж.Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.