Паркент туманидаги ​ Чингиз Айтматов бюсти — қардошлик ва дўстлик рамзи

0
299
марта кўрилган.

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Қирғизовул ҳудудида жойлашган 33-умумтаълим мактабида Чингиз Айтматов бюстнинг очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Бадиий академия, таълим муассасалари раҳбарлари, кенг жамоатчилик қатнашди.

Маросимда адабиётшунос олим Иброхим Ғофуров улуғ адиб нафақат қирғиз эли, айни пайтда, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймога айлангани,  унинг бетакрор асарлари, қисса ва романлари ўзбек китобхонлари томонидан катта қизиқиш билан ўқилаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори улуғ ижодкорга юксак ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида қардош қирғиз халқи билан яқин қўшничилик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда, адабиёт, маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Тадбирда таълим муассасаси жамоасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Чингиз Айтматов асарлари тўплами ва бадиий китоблар армуғон  қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.