Парламентлараро мулоқот фаоллашмоқда

0
39
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Аграр-озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С.Лисовский билан учрашди. 

Музокарада икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг юртимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилаётгани таъкидланди. 

Ушбу ташриф стратегик муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда, жумладан, парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришда муҳим омил бўлиши қайд этилди. 

Икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигининг энг муҳим йўналишлари муҳокама этилди. 

Турли соҳалардаги ҳамкорликни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатлар ратификациясини тезлаштириш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада жадал ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. 

Шунингдек, учрашувда парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, жумладан, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан Россия парламентининг таҳлилий бўлинмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига эътибор қаратилди. 

Парламентлараро алоқаларни тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасида фаоллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.