Президент Бишкекка келди

0
84
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 13 июнь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.     

«Манас» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев бугун Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери ДиКарло билан учрашувлар ўтказиши, шунингдек, ШҲТ саммитининг протокол тадбирларида иштирок этиши режалаштирилган.  

Давлатимиз раҳбари эртага, 14 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. 

Мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши,  ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.