Президент инновацион пиллахона билан танишди

0
125
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида.  Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда.

Шу ернинг ўзида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иссиқхоналар, анорзорлар, ёнғоқзорлар, интенсив боғ ва токзорлар, коврак ва писта плантациялари, балиқчилик ва паррандачилик комплекслари ташкил этиш, ер ўлчашда учувчисиз авиация тизимидан фойдаланиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.