Президент мактабларига ҳужжатлар он-лайн топширилади

0
99
марта кўрилган.

Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида фаолият бошлайдиган Президент мактабларига ҳужжатларни pm.xtv.uz сайти орқали топшириш мумкин, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

8 июнга қадар Президент мактабларига 8,3 мингдан зиёд номзод ҳужжат топширган бўлса, улардан 2,4 мингдан зиёди pm.xtv.uz сайтида яратилган қулайликлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатларини онлайн топширган.

Президент мактабларининг расмий сайтида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари берилган. Номзодларнинг вакиллари ушбу намуналар асосида ҳужжатларни тайёрлаб, pm.xtv.uz сайти орқали бир неча дақиқаларда топшириш имкони бор.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.