Президент Шавкат Мирзиёев темир йўлчиларни касб байрамингиз билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, эзгу ишларида ютуқ ва омадлар, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. Мамлакатимиз раҳбари шундай деди:
– Жондан азиз Ватанимиз мустақиллигининг шонли 31 йиллик байрами арафасида нишонланаётган ушбу қувончли айёмда сизларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятингиз ҳақида сўз юритар эканмиз, истиқлол даврида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳам катта тараққиёт йўлини босиб ўтганини мамнуният билан таъкидлаймиз,
Мустақиллик йилларида 2 минг 400 километрдан ортиқ янги темир йўллар барпо этилгани, мавжуд темир йўлларнинг 3 минг километрдан зиёди электрлаштирилгани, 1 минг 100 километр қисми қайта тиклангани соҳада тарихан қисқа даврда улкан ишлар амалга оширилганидан далолат беради.
Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан мамлакатимизда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг талаб ва эҳтиёжларини таъминлайдиган замонавий темир йўл тизими барпо этилиб, кечаю кундуз самарали фаолият кўрсатиб келаётгани албатта эътиборлидир.