Президент Шавкат Мирзиёев Янгиқўрғон туманида ёшлар билан суҳбатлашди

0
19
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 18 февраль куни Наманган вилоятига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Мамлакатимиз раҳбари Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келиб, “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи билан танишди. Бу ердаги 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғнинг қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.
Давлатимиз раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

– Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Йўлларингизни топиб, иш билан бўлиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз – менинг энг катта мақсадим шу. Бунинг учун шу билан чегараланмай, кўпроқ билим олишингиз, янги марраларга интилишингиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувла илгари наманганлик 160 минг киши хорижга иш излаб кетгани, бугунги яратилаётган имкониятлар натижасида 100 минги юртимизга қайтиб келгани таъкидланди.

– Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак, – деди Президент.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.