Президент Шавкат Мирзиёевнинг  17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташрифи  

0
180
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин  Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 17 январь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига жўнаб кетди

Ҳиндистонда давлатимиз раҳбарининг ташрифига катта қизиқиш билан қаралмоқда. Расмий доира вакиллари ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам буни алоҳида таъкидлашмоқда. Хусусан 1,5 миллион тиражда чиқадиган “The Hindu” газетасида “Ўзбекистон Президенти саммитнинг бош меҳмони бўлади” номли таҳлилий мақола чоп этилди.

“Жўшқин  Гужарат” саммити Гужарат штатининг яна бир шаҳри – Гандинагарда бўлиб ўтади. 

Президент Шавкат Мирзиёев  17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди.  

Давлатимиз раҳбарини “Аҳмадобод” халқаро аэропортида Гужарат шаҳри губернатори, Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги вазири ва бошқа расмий шахслари кутиб олди.  

Шавкат Мирзиёев 18 январь куни Гандинагар шаҳрига ташриф буюриб, «Жўшқин Гужарат» саммитида иштирок этади ҳамда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.