Президентлар саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар

0
101
марта кўрилган.
Шавкат Мирзиёев ва Сооронбой Жээнбеков «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар, дея хабар бермоқда prezident. uz  сайтида. 

Кўргазмада мамлакатимиз сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манффатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.

Давлат раҳбарларига маълум қилинганидек, кўргазма доирасида ўтказилган учрашувлар натижасида савдо ва кооперация соҳасида умумий қиймати 140 миллион АҚШ доллари атрофида бўлган битим ва тижорий шартномалар имзоланди.

Шу билан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунига етди.

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.