Президентнинг амалий ташрифи якунланди

0
141
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

13 октябрь куни давлатимиз раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, экология, хавфсизлик соҳалари ва Афғонистон масаласи бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.  

14 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

“Марказий Осиё – Россия” саммити ҳам бўлиб ўтди.

Ташриф якунлангач, Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.

Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here