Пхёнчхан-2018. Комил Тўхтаев Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади

0
108
марта кўрилган.

Бугун Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Комил Тўхтаев учун мусобақа якунланди.

Ҳамюртимиз бугун слалом баҳсларида стартга чиқди. Афсуски, ҳамюртимиз илк оралиқдаёқ хатога йўл қўйганлиги сабабли дисквалификация қилинди ва маррага етиб бора олмади. 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, слалом баҳсларида 108 нафар спортчи стартга чиққан бўлса, уларнинг 52 нафари маррага етиб бора олди. 56 нафар спортчи эса мусобақадаги иштирокини биринчи чиқишдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
 
Бироздан сўнг слалом баҳсларида иккинчи чиқиш бўлиб ўтади. Айнан ушбу баҳслардан сўнг совринли ўринлар соҳиби аниқланади. Биринчи чиқишда дисквалификация қилинган спортчилар учун эса Олимпия ўйинлари якунланди. 
 
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Комил гигант слалом баҳсларида иштирок этган ва умумий ҳисобда 2:35.99 натижа кўрсатиб, 110 нафар спортчи ичида 52-ўринни эгаллаганди. 
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.