Пхёнчханда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчи Миша Ге фигурали учиш бўйича қисқа дастур баҳсларида чиқиш қилди.
30 нафар спортчи ичида 16-рақам остида чиқиш қилган Миша қисқа дастур якунларига кўра 83,90 балл жамғара олди ва спортчилар орасида 14-поғонага жойлашди. Энди у бугун эркин дастурларда ўз омадини синаб кўради.
Қисқа дастурда биринчи ўринни 111.68 очко тўплаган япониялик Юзуру Ханю эгаллади.
O‘zbekiston Milliy olimpiya qo‘mitasi Matbuot xizmati