Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

0
188
марта кўрилган.

Эртага Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.

Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади.
 
Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00да Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди. 
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.