Қадимий Бухоро халқаро туризм марказига айланмоқда

0
293
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Бухоро қадимий обидалари, асрлар оша давом этиб келаётган миллий ҳунармандлик анъаналари билан улкан туристик салоҳиятга эга. Давлатимиз раҳбари вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида бу салоҳиятдан тўла фойдаланиш, шаҳарнинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси қуриш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш каби қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Ушбу кўрсатмалар асосида Пойи Калон ва Мир Араб мадрасалари таъмирдан чиқарилди. «Ҳақиқат» кўчасида биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оиласи яшайдиган уйлар қурилиб, атроф ободонлаштирилди. Натижада кўча ва сайлгоҳ шаҳарнинг тарихий қисмига монанд замонавий қиёфа касб этди.

Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар масканлар, кафе ва чойхоналар қурилмоқда.

Президентимиз жаҳон тажрибаси асосида сайёҳларга барча қулайликларни яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилочар дастурлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлатимиз раҳбари шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш, ҳудуддан ўтган автомобиль йўллари ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш каби лойиҳалар билан танишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.