Қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз

0
467
марта кўрилган.

Яккасарой туманида «Қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз» мавзусида  тадбир  ўтказиш анъанага айланди. Туманда жойлашган Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида  туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари, музей ходимлари, элимиз суйган санъаткорлар, олимлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.  

Иштирокчилар аввало музей кўргазмаларини томоша қилишди.  Халқимизнинг минг йиллик тариҳидан сўйлаб турган заргарлик, наққошлик, мисгарлик, тўқимачилик буюмлари асбоб-ускуналарини томоша қилиб катта таассурот олишди.

 Шунингдек, тадбирда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, барвақт турмушга чиқиш, эрта туғруқлар ва ажримларнинг олдини олиш, бола тарбияси юзасидан фикр алмашилди.

Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз акс этган саҳна кўринишлари машҳур санъаткорлар томонидан ижро этилди. Шу билан бирга маҳалла фаоллари ҳам  ўз истеъдодларини намоён этишди.  Алла айтиш, келин салом ва келинчакнинг илк нон ёпиши ифодаланган  удумларимизни  акс эттиришиб,  томошабинлар томонидан олқишлар олишди.

Тадбир мазмун-моҳиятли ва қизиқарли тарзда ўтди. Томошабинларда яхши таассурот қолдирди.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.