Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

0
147
марта кўрилган.

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ислом Каримов раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятида ҳам хотира тадбирлари бўлиб ўтди.

30 январь куни Қарши шаҳрида Биринчи Президентимиз ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари буюк сиёсатчи ва доно ислоҳотчи Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирганини таъкидлади.

Ислом Каримовнинг ҳайкалини Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова очди.

Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган фаоллар иштирок этди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.