Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри халқаро фестивалда “Энг яхши спектакль либоси”йўналишида ғолиб 

0
398
марта кўрилган.

Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган 2-театрлар фестивалида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри “Бобомнинг орзуси” спектакли билан иштирок этиб, “Энг яхши спектакль либоси” йўналишида тақдирланди. Спектаклда фойдаланилган қуроқли либослар, сўзаналар ва каштали дўппилар халқаро фестивалда эътиборга тушди ва эътироф этилди. 

Спектаклда миллий анъана, одат ва расм-русумларимиз моҳияти фольклор томоша тарзида ифода этилди. Фестиваль иштирокчиларига спектаклдаги миллий ўйинлар, жумладан, миллий лапар ва рақслар манзур бўлди. Ўзбекона қадриятлар, миллий куйларимиз сеҳри, либослардаги шарқона гўзаллик халқаро фестивалнинг энг жозибадор ва эътиборга молик жиҳатларидан бири бўлди.

Фесативалда  Италия, Руминия, Украина, Озарбайжон, Кипр каби  ўндан ортиқ ,давлат театрлари ва Туркиянинг еттита шаҳар театрлари иштирок этди. 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.