Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова иккита жангни ғалаба билан якунлади

0
47
марта кўрилган.

Ўзбекистон делегцияси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг учинчи кун баҳслари бошланди. Вакилларимиз орасида қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова биринчи бўлиб стартга чиқди.

Сабля йўналишида кечган жангда қиличбозимиз мезбонларнинг асосий вакилларидан бири Аоки Чикага қарши баҳс олиб борди. Муросасиз ўтган беллашув Дайибекованинг 15:9 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва юртдошимиз кейинги босқичга йўл олди. 

Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова навбатдаги рақибини ҳам мағлуб этди. Иккинчи даврада ҳамюртимизга Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шао рақиблик қилди. Дайибекова ушбу беллашувни ҳам кўнгилдагидек ўтказиб, 15:10 ҳисобида устун келди. Кейинги даврада Зайнаб Италия ва Жанубий Корея вакиллари ўртасидаги жанг ғолибига қарши курашади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.