Қийин аҳволда қолган жами 719 нафар юртдошимиз жорий йил Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

0
101
марта кўрилган.

2019 йилнинг I ярим йиллигида Россия Федерациясининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар юртдошимизни Ўзбекистонга қайтарди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Фуқароларимизни ортга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланди.

Қайтарилган юртдошларимиз бепул махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш масалалари бўйича ташкиллаштирилган мулоқотларида иштирок этди.

Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди.

2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг июнь ойига қадар хорижда қийналиб қолган юртдошларимизнинг жами 920 нафари Ўзбекистонга қайтарилган.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.