Қўқон Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилди

0
272
марта кўрилган.

Куни кеча Халқаро амалий санъат фестивали доирасида Бутунжаҳон ҳунармандларининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича кенгаши раҳбари Гада Каддуми хоним Қўқон ҳокими Маъруф Усмоновга шаҳарнинг Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига (ўймакорлик йўналиши бўйича) киритилгани тўғрисидаги сертификатни топширди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Ушбу қувончли ҳодисага бағишланган тадбирда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Каддуми хоним ўз нутқида йиғилганларга халқ-амалий санъатини қўллаб-қувватлаётганликлари ҳамда халқ-амалий санъатни ривожлантириш давлат дастурига киритганликлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. 

Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига 2014 йилда асос солинган ва бугунга келиб дунёнинг 36 шаҳри ундан ўрин олган.

Таъкидлаш жоизки, Қўқон Марказий Осиё мамлакатлари кесимида Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилган биринчи шаҳар бўлди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.