Қорақалпоғистон фаоллари билан самимий мулоқот

0
149
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, қорақалпоқ элига самимий ҳурмат-эҳтиромини билдирди.

— Сизлар билан биргаликда катта ҳаракат бошладик. Ҳар бир ҳудуднинг дардини билайлик, ҳар бир инсоннинг ичига кирайлик, эртанги кунга ишончини уйғотайлик деб чуқур ислоҳотларни амалга оширяпмиз. Одамлар эртага эмас, олис келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак, — деди Президент.

Бу сиёсат натижаси Қорақалпоғистонда ҳам яққол намоён.  

Оролбўйи аҳолиси ҳаётини яхшилаш ҳақидаги гап-сўзлар 50 йиллардан бери бор. Лекин кейинги икки йилда қилинган ишлар бир тараф.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Оролбўйи халқаро инновация маркази, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Денгизнинг қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлари, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзалари барпо этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 февралдаги қарорига мувофиқ Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.