“Рано-Шебер” цехи бугунги кунда тиббиёт ниқоблари  ишлаб чиқаришни йўлга қўйдимоқда

0
53
марта кўрилган.

Туя жунини қайта ишлаш бўйича кўп тармоқли “Рано-Шебер” цехимиз  2019 йилда БМТТДнинг кўмагини олган эди. Бугунги кунда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқаришни  ҳам улар кўмагида йўлга қўйдик.

Кичик бизнеснинг энг кучли жиҳатларидан бири унинг турли шароитларга, жумладан, инқирозли вазиятларга, бирон бир талафотсиз, тезлик билан мослаша олишидадир.

Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида карантин даврида  туманнинг тўрт нафар аёли ишлаётган корхонамизга хом ашё харид қилишда кўмак кўрсатди. Бу ерда олти қатламли докадан тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш бошланди. Яқин орада 25 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, унинг 20 минг донаси Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади. Қолган ниқоблар эса туман аҳолиси ўртасида тарқатилади.

2015 йилда “Айдин Жол” қишлоқ фуқаролар йиғинида тери юнгини қайта ишлаш бўйича кичик цех очгандик. 2018 йилда эса Ўзбекистондаги БМТТДнинг кўмагида бизга замонавий ускуналар тақдим этилди.  Биз туя юнгидан кийим, чойшаб ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқараётгандик. Маҳсулотимизни бутун республикамиз бозорига етказиб бермоқдамиз. Коронавирус инфекцияси тарқагани туфайли ниқоб ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйдик. Элга манфаатимиз тегаётганидан хурсандмиз.

 Улбўлсин Аннабаева, “Рано-Шебер” кичик корхонаси раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.