Республика сардорлар форуми

0
801
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи   юртимиздаги иқтидорли, етакчи, жамоат ишларида фаол болалар орасидан  сардорлар тайёрлашга алоҳида эътибор бераяпти.

Мамлакатимизда бугунги кунда 1 миллион 836 минг нафар синф сардорлари, 1 миллион 733 минг нафар мактаб сардорлари, 3 минг 492 нафар туман ва шаҳар ва туман сардорлари ҳамда 252 нафар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ва Тошкент шаҳар сардорлар Кенгаши аъзолари фаолият юритмоқда. Уларнинг 18 нафарини Республика сардорлар кенгаши аъзолари ташкил этади.

Тошкент шаҳрида 6-ноябрь куни Республика сардорлар форуми доирасида Республика сардорлар сайлови бошланди. 9-ноябрга қадар давом этувчи сайловда ҳудудлардаги 14 нафар “Иттифоқ” ва 14 нафар “Камалак” бош сардорлари ўзаро куч синашади. Сайлов доирасида сардорлар ва ҳудудий “Камалак” болалар ташкилоти раислари учун бир кунлик семинар-тренинг ташкил этилади.

«Ёшлар ижод саройи» да Республика Сардорлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Камалак” болалар ташкилоти раислари, Республика “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари, ҳудудлардаги “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари, бошланғич ташкилот етакчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаевлар сўзга чиқишди.

– Бугун «Камалак» Республика сардорлар форуми бўлиб ўтди. Унда миллионлаб ўқувчилар орасидан саралаб олинган, тенгдошларига ўрнак ва етакчи бўлишдек масъулиятли вазифага лойиқ топилган болалар иштирок этди. Ушбу тадбирда сўзга чиқиб, сардорларни ташаббускор, фидойи, ижодкор бўлишга, қийинчиликлардан қўрқмасдан фақат олға ҳаракат қилишга чақирдим. Омад ёр бўлсин укажонлар ва сингилжонлар, сизларга муваффақият тилайман! – дейди ФБдаги саҳифада Саида Мирзиёева.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.