Республикамиз миллий рейтинг тизимига бағишланган веб-портал ишга туширилди

0
259
марта кўрилган.

Республикамиз миллий рейтинг тизимига бағишланган веб-портал (reyting.tdi.uz) ​ ишга тушганлигини маълум қиламиз.

Эндиликда олий таълим муассасаларининг рейтинг бўйича тўплаган баллари, 4 та йўналиш, 59 та рақамли баҳолаш кўрсаткичларидан иборат 23 та индикатор бўйича тўлиқ маълумот билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Бундан ташқари, юртимиз таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатининг умумий ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш мақсадида узлуксиз таълимнинг қуйи бўғинлари (коллеж ва лицейлар, умумтаълим муассасалари ҳамда мактабгача таълим муассасалари) учун ҳам рейтинг индикаторлари ишлаб чиқилган бўлиб келажакда уларнинг рейтинги ҳам эълон қилиниши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.