Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик

0
47
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга чуқур таъзия йўллади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши ҳамда мазкур жиноят ташкилотчилари ва ижрочиларига жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонч билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Твҳририятдан:. Фалсафашунос олимларнинг урушларда, давлатларора низоларда оддий халқ жабр кўради, деганига бир мисол шуда!  Жабр кўрганларга сабр тилаймиз. Осмонимиз мусаффолигига, юртимиз тинчлигига, элимиз осойишталигига кўз тенгмасин деймиз. Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.