Россия китоблар иттифоқининг ҳамдўстлик ассамблеяси — касбий алоқалар кўприги!

0
83
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази директори Ҳофиза Каримова Ўзбекистон делегацияси вакили сифатида Ҳамдўстликнинг иккинчи китобхонлик Ассамблеяси ишида фаол иштирок этди.

Ассамблея Россия китоблар Иттифоқи томонидан ташкил этилиб, 2022 йил 12-14 сентябрь кунлари Москва политехника университети негизида офлайн ва онлайн шаклда бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари, тижорат тузилмалари вакиллари (ноширлар, китоб сотувчилари ва бошқалар), ёзувчилар, кутубхонашунослик соҳаси мутахассислари, Россия ва МДҲ мамлакатларидан таржимонлар иштирок этдилар.

Тадбирда Ҳамдўстлик мамлакатларида китоб нашр этиш, кутубхонашуносликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, долзарб мавзулардаги энг яхши амалиёт ва тажриба ёритилди, китоб саноати ва кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари ҳамда долзарб муаммоларга ечим изланди.

Ҳамдўстликнинг иккинчи китобхонлик Ассамблеясининг фаолияти китоб нашр этиш, китоб тарқатиш, кутубхоначиликнинг турли йўналишлари бўйича тўртта бўлим ишини ўз ичига олган: «Ёшлар бўлими – лойиҳа интенсивлиги», «Ноширлар, ёзувчилар, таржимонлар», «Китоб ўқиш инфратузилмаси: энг яхши тажриба ва ресурсларни бирлаштириш», «Кутубхоналар. Таълим. Рақамли трансформация».

«Кутубхоналар. Таълим. Рақамли трансформация» бўлимида Тошкент шаҳар «Билим» АКМ директори Ҳ.Қ. Каримова “Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона тизими: ривожланиш ҳолати ва истиқболлари» мавзусидаги тақдимоти билан сўзга чиқиб, иштирокчиларга Ўзбекистон кутубхонаси саноатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида маълумот тақдим этди. Ялпи Мажлис доирасида Ассамблея бўлимлари фаолияти ҳам сарҳисоб қилинди.
Ўзбекистон китоб саноати ва кутубхона соҳаси мутахассисларининг нуфузли халқаро тадбирда иштирок этиши ушбу соҳаларни янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшади.

С. Худойбердиева, Тошкент шаҳар «Билим» АКМ директор ўринбосари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.