Россиялик журналистларнинг фикри: “Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги эраси бошланмоқда”

0
111
марта кўрилган.

«Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми тафсилотлари “Россия 24” телеканали мухбирлари томонидан ҳам тезкор узатилмоқда. 

– Сўнги икки йил ичида ўтказилаётган кенг қамровли ўзгаришлар, мамлакатингиз билан юртимиз ўртасидаги ҳамкорлик тадбирлари туфайли Ўзбекистанда кўп бўлмокдамиз, – дейди Марказий Осиё бўйича “Россия 24” телекали махсус мухбири Роберт Францев. – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланаётганидан мамнунман. Бу жараёнларни телеканалимиз орқали ёритишдан сира чарчамаймиз. Ўтказилаётган ҳамкорлик форуми кўплаб жабҳаларни қамраб олгани билан ҳам бетакрорлик касб этади. Телеканалимиз орқали икки мамлакат вакиллари, ишбилармон доиралари ўртасида Россия ҳудудларининг экспорт салоҳияти, экспортёр компанияларни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон ва Россия давлат идораларининг ўрни, Ўзбекистондаги янги иқтисодий зоналар истиқболлари, хорижий инвестициялар соҳаси қонунчилигини такомиллаштириш каби масалаларга оид жараёнларни узатиб бордик. Журналистлар учун яратилган махсус матбуот марказида бошқа ОАВ ходимлари билан дўстона мулоқотга киришганмиз. Бу журналист учун ўзига хос мактаб вазифасини ҳам бажаради. Замонавий тартибда қулайликлар яратилгани учун ташкилотчилардан миннатдормиз. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.