Роза Қўзиева БААда бўлиб ўтган Жаҳон кубоги совриндори

0
314
марта кўрилган.

 Бирлашган Араб Амирликларида пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги мусобақаларида  аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 110 кг натижа кўрсатиб,  кумуш медалга сазовор бўлди.

Роза Қўзиева Индонезияда ўтказилган Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2018 йилда Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган «Миллий спорт мукофоти» тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг энг яхши паралимпиячиси сифатида эътироф этилган эди.

Спортчиларимиз мусобақада мураббий Фазлиддин Умирзоқов мураббийлигида иштирок этишмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.