Садриддин Сайматов «Karate 1-Premier League» мусобақасида бронза медалини қўлга киритди

0
287
марта кўрилган.

16-18 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэ бўйича нуфузли «Karate 1-Premier League » мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда иштирок этган спортчиларимиз ичида -60кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов бронза медалини қўлга киритди. Спортчимиз дастлабки жангида Жанубий Корея вакили Жи Хван Лини 6:2 ҳисобида, кейин малайзиялик Сентхил Кумаран Селварани фаоллик эвазига (0:0), учинчи жангда испаниялик Матиас Гомес Гарсияни 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Ярим финал жангида эса афсуски, туркиялик Самдан Ерай фаоллик эвазига ҳамюртимизни мағлуб эта олди (0:0). 

Бронза медали учун кечган жангда Садриддин Марокаш терма жамоаси аъзоси Абессалам Амекнассидан 4:3 ҳисобида устун келди ва мусобақа совриндорлари қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Садриддин 2017 йилги ушбу турнирда олтин медални қўлга киритганди. Бу йил ҳисобида эса у Париждаги мусобақада бронза медали соҳибига айланган. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.