Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний айтганларидек, “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти – тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир”.
Бугун “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференция очилишида нутқ сўзлар эканман, тилимизга бевосита алоқадор бўлган миллий алифбомизни ислоҳ қилишдек жуда долзарб масалага тўхталдим.
Мисол учун, бир қарашда оддий туюлган имло белгиси бутун бошли Давлат ва Миллатнинг номи хато ёзилишига сабаб бўлмоқда. Биз бундай масалаларда ҳадеб баҳслашавермай, тезроқ қарор қабул қилишимиз муҳим. Чунки, гап бизнинг Миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти.
Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин яна бир бор таъкидлайман, гап Ватан ва Миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман!
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг расмий каналидан