САМДЧТИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ

0
233
марта кўрилган.

Шу йилнинг 25-26 апрель кунлари Қозоғистоннинг Қараганда давлат университетида Германия, Туркия, Хитой, Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг 35 та университетларидан 200 нафар талаба иштирокида хорижий тиллар бўйича халқаро талабалар олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиадада иштирок этган Самарқанд Давлат чет тиллари институти талабалари хитой тили бўйича Чарос Хамдамова биринчи, немис тилидан Виктор Сундеев иккинчи, француз тилидан Александра Куртова ва инглиз тилидан Шахзода Аслиева учинчи  ўринларни эгаллашди.

Германиянинг халқаро академиклар алмашинув хизмати (ДААД), Гёти Институти ва Франциянинг Қараганда шаҳридаги Француз Альянси билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро олимпиада доирасида хорижий тилларни ўқитиш методлари бўйича халқаро даражада мастер-класслар ва давра суҳбати ташкил этилди. 

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.