Саноат корхонасининг маҳсулот ва лойиҳалари билан танишилди

0
31
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган туманидаги “Nam Motor Servis” корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Тўрт гектардан ортиқ ҳудудда жойлашган ушбу инвестицион лойиҳанинг дастлабки босқичи 2021 йилда ишга туширилган. Хитойдан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Натижада йилига ўн минг дона электр двигател, икки минг дона сув насоси ишлаб чиқариш қуввати яратилди. Юз киши иш билан таъминланди.

Корхона маҳсулотлари энергия тежамкорлик классининг “IE2” даражасида бўлиб, халқаро стандартларга жавоб беради. Улар мамлакатимиздаги кон-металлургия комбинатлари, сув хўжалиги ҳамда Марказий Осиё давлатларига етказиб берилмоқда. 

Яна бир муҳим жиҳати, электр двигателлар ишлаб чиқариш 60, сув насослари 100 фоиз маҳаллийлаштирилган. 

Президентимизга корхонанинг истиқболдаги режалари, навбатдаги босқичлар ҳақида маълумот берилди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи май ойида, якуний босқич эса йил охиригача ишга тушади. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ортиб, ҳамкорлик географияси кенгаяди. Яна 160 та янги иш ўрни яратилади.

Хусусан, бу ерда 2,2 минг тонна эмалланган сим, 6 минг дона электр двигатель, 4 минг дона катта ҳажмдаги сув насоси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу қўшимча 500 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, дегани.

Бошқа тармоқлар ва корхоналар билан кооперацияни кенгайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.