Сайди Умиров замондошлари хотирасида

0
21
марта кўрилган.

Бугун Миллий матбуот марказида таниқли журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Меҳнат шуҳрати» ордени, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, устоз Сайди УМИРОВ ҳаёти ва ижодига бағишлаб чоп этилган «Сайди Умиров замондошлари хотирасида» китобининг тақдимоти ҳамда «Соғинч» деб номланган маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий комуникациялар университети проректори Нозима Муротова, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети декани Амрулла Каримов, Навоий кон-металлургия комбинати масъул ходими Азамат Зарипов, таниқли журналист Исмат Хушев, профессор Ёқутхон Маматовалар ўз хотиралари билан устозни ёдга олишди.

Устознинг охирати обод бўлсин!

Gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.