Шаҳрисабзда I Халқаро “Golden word” тадбири ташкил этилади

0
140
марта кўрилган.

Дастур ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Қаҳрамони, миллий мадҳиямиз муаллифи Абдулла Орипов хотирасини абадийлаштириш, шу жумладан, Шаҳрисабз шаҳрини “Фестиваллар шаҳри”га айлантириш мақсадида 2019 йил 9 майдан бошлаб ҳар йили бир марта Абдулла Орипов хотирасига бағишланган “Golden word”  халқаро адабиёт фестивали ўтказилади.

Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюраётган халқаро шоирлар, ёзувчилар ҳамда журналистлар иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, Туркиядаги “KIBATEK”  халқаро адабий ташкилоти президенти Сенгели Билги, ташкилот витсе-президенти Лейла Ишик, Филиппиндаги “Pentasi B” халқаро адабий ташкилоти президенти Эпитасио Тонгоҳан, Ҳиндистон қитъалараро маданият ассотсиатсияси ходими, Норвегияда яшаб, ижод қилувчи ёзувчи Соломия Кароли, италиялик шоир, ёзувчи ва блогерлар Катерина Давинио, Клаудио Презиоси, Тожикистондаги “Do‘stlik” ва ”Elchi”   газеталари бош муҳаррири Тошмат Темиров, Носир Хусрав номидаги Қўрғонтепа давлат университети профессори Зебинисо Сатторова, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳасан Ғойиб, “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухбири Майсара Сапарова, Қозоғистондаги “Чимкент” ижодий уюшмаси раиси Эркиной Султонова ва бошқалар иштирок этишади.

Фестивал доирасида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ихтисослаштирилган мактабда адабий учрашув ўтказиш, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий-маданий масканларга саёҳат уюштириш, Ғузордаги “Tohir-Zuhro”  мажмуасига ташрифлар, мушоиралар ташкил этиш мўлжалланган. Фестивалнинг ёпилиш маросими Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилади.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмат

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.