Урганч шаҳридаги 1-сон мактабнинг 10- синф ўқувчиси Шамуратов Жавоҳирнинг намунали фаолияти билан устозлари, тенгдошлари ҳамиша фахрланишади.
Яқинда унинг ҳаётида яна бир унутилмас ва қувончли воқеа юз берди. У «Менинг ижод маҳсулим» ўқувчи ёшлар медиа фестивалининг Республика босқичида «Энг яхши медиа ишланма» йўналиши бўйича Олий ўринни эгаллади.
Лауреат дипломини қўлга оларкан, “Аъло таътил” лойиҳаси доирасида амалга оширган ишларининг муносиб баҳоланишида устозларининг ёрдами катта бўлганлигини алоҳида таъкидлади.
Гулёр Палванова