Шавкат Мирзиёев мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди

0
132
марта кўрилган.

Давлат раҳбари Фарғона вилояти Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Оилалар ўз уйида эшик-ромлар тайёрлаб сотади. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади.

Лекин ҳовлида шароитлар етишмасди. Об-ҳаво, шовқин ноқулайлик туғдирарди. Бувайдалик ҳунармандларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маҳаллада мебелсозликка ихтисослашган мажмуа барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги шароитларни кўздан кечирди. Бир қаватли биноларда ишлаб чиқариш устахоналари, икки қаватли биноларда савдо, кўргазма ва маиший хизмат хоналари жойлашган.

Президентимиз янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

— Булар бу кунга машаққат билан келган. Энди ҳар куни ишлашга ҳам тайёр. Фақат бунинг учун барқарор хомашё ва бозор керак. Давлат шу жиҳатдан ёрдам берса, ҳунармандларнинг иши юришади, шогирдлари кўпаяди, даромади ошади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш, қайта ишланган ёғоч маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мажмуада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозордан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонга экспорт қилиш режалаштирилган. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 3 минг 700 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланиши мўлжалланган.

 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.