Шавкат Мирзиёев: Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман

0
109
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги “Chust textile” корхонасини бориб кўрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Фабриканинг иккита комплексида 1 минг 300 киши меҳнат қилмоқда. 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ҳамда 5 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 9 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинган.
Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида бўлиб, “Dream liner tekstil” МЧЖда корхона жамоаси билан мулоқот қилди. Саноат зонасида умумий қиймати 119 млрд сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб, 2,7 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.
Шу ерда Наманган вилоятида йўл, транспорт, қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Президент Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни ҳам  кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.
– Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини таъкидлашди.

Президент Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан ҳам танишди. Мураббийлар, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Давлатимиз раҳбари  шу ерда ОАВ вакилларига интервью бериб, вилоятга келишдан асосий мақсади, ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётган омиллар, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, ишбилармон одамлари ҳақида гапирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.