Президент билан учрашувда таълим соҳасига оид инновацион таклиф киритган Миллий университетнинг магистратура талабаси вазир ўринбосари лавозимига тавсия қилинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Абсоатов 31 январь куни президент билан учрашувда таълим соҳасига оид таклифини илгари сурган. У давлат раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғояси ҳақида сўзлаб берган. Шунингдек, қишлоқларда интернет сифатини яхшилашнинг муҳимлигини таъкидлаган.
Эндиликда 30 ёшли магистратура талабаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаши мумкин. Вазирликда бундай лавозим янги таъсис этилади.
Маълумот учун, Юсуф Абсоатов кимё технологиялари соҳасида ўқимоқда.