Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Бош вазирини қабул қилди

0
102
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.    

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, олий даражадаги мунтазам мулоқот икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш ва уни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди.

Муҳаммадқалий Абилғазиев Ўзбекистон Республикаси Президентига Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, агросаноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни, шунингдек, чегараолди ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.