Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга келди

0
104
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Россиянинг шимолий пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.